• eye
Янгиликлар
time 02.10.2021
791
ИЛМИЙ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИРЛАР, ИЛМИЙ ИЗЛАНИШЛАР НАТИЖА БЕРМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори Санитария-эпидемиология хизмати соҳасида юқори малакага эга олий маълумотли кадрларни тайёрлаш, ходимларни касбий ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда тиббиёт ташкилотлари, шу жумладан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини профессионал мутахассислар билан таъминлашда муҳим қадам бўлди.

Санитария-эпидемиология хизматида янги йўналиш – илм, фан ва инновацион ривожлантириш бўйича соҳадаги кадрлар салоҳиятини ошириш, ёш кадрларни тайёрлаш, илм фанни ривожлантириш бўйича фаолият бошлади.

Кенг кўламли тадбирлар ўтказилиши, лойиҳалар амалга оширилиши ўз натижасини бериб келмоқда. Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бошқармаси ходимлари томонидан “Коронавирус инфекцияси билан касалланиш кўрсаткичларининг эпидемиологик таҳлили асосида инфекциянинг тарқалишини прогнозлаш ва эпидемиологик мониторинг тизимини ишлаб чиқиш” бўйича илмий-амалий лойиҳа амалга оширилмоқда. Таъкидлаш жоизки лойиҳада тиббиётнинг энг долзарб масалаларидан бири аҳоли орасида эмлашдан кейинги сероэпидемиологик таҳлил бўйича натижаларга эришилди.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида ОИВ билан яшовчи шахсларда коронавирус инфекциясининг патогенезига таъсир этувчи эпидемиологик ва иммунологик омилларнинг хусусиятларини ўрганиш бўйича тадқиқот ўтказиш тўғрисида” деб номланган БМТнинг ОИТС бўйича “UNAIDS” ҳамкорлик меморандуми доирасида амалий лойиҳа бажарилмоқда.

Соҳага салоҳиятли кадрларни тайёрлаш мақсадида Американинг касалликлар назорати ва профилактикаси Маркази (CDC) билан ҳамкорликда Қозоғистон Республикасида республикамизнинг эпидемиологлари учун амалий эпидемиология (FETR) дастури доирасида режалаштирилган 2 йиллик магистратурага Республика саралаш босқичидан ўтган 2 нафар Санитария эпидемиология хизмати ходими ўқишига йўлланма олди.

Республикада санитария-эпидемиология, юқумли касалликлар ва боғлиқ касалликлар соҳасида 11 нафар мустақил изланувчи илмий тадқиқотлар олиб бормоқда. “Коронавирус инфекцияси билан касалланиш кўрсаткичларининг эпидемиологик таҳлили асосида инфекциянинг тарқалишини прогнозлаш ва эпидемиологик мониторинг тизимини ишлаб чиқиш” бўйича илмий-амалий лойиҳа натижаси бўйича битта докторлик диссертацияси тайёрланмоқда.

Президентимизнинг 2020 йил 25 июлдаги «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2020 йил 27 июлдаги Қарорига кўра Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди. Марказ республикадаги барча давлат юқумли касалликлар шифохоналари ва диспансерлари ҳамда бўлинмалари фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қила бошлади ҳамда унинг ҳузурида Илмий кенгаш тузилиб, фаолият юритмоқда.

Қисқа вақт ичида бошқарма томонидан тиббий олий таълим муассасаларида тиббий профилактика факультетлари – жамоат саломатлиги факультетларига ўзгартирилди. 2021 йилда республикадаги олий тиббий таълим муассасаларининг тиббий профилактика факультетларида таҳсил олаётган талабалар сони жами 2339 нафар, шундан бу йилги 200 нафар битирувчилар Санитария-эпидемиология соҳасига ишга қабул қилинди.

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ПЗР бўйича ўқув цикли ташкил этилди ва 121 нафар тиббиёт ходимларини ПЗР бўйича тайёрлашга эришилди.

Тошкент тиббиёт академияси, Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси CDC ҳалқаро ташкилоти билан ҳамкорликда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимларини “эпидемиология” бўйича 3 ойлик ўқув машғулотлари ташкил этилди ва 18 нафар врач эпидемиолог онлайн тарзда малака ошириш курсида таҳсил олди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги

хизмати Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

Сўнгги янгиликлар
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Муаммо ҳақида маъмурга хабар беринг